Учрашувда Ўзбекистон-Малайзия кўп қиррали ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш, жумладан, икки мамлакат қонун чиқарувчи ҳокимиятлари палаталари ўртасида тажриба алмашиш ва ўзаро ташрифлар ташкил этиш орқали алоқаларни мустаҳкамлашдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
Томонларнинг ислом динининг бой меросини ўрганиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида Ўзбекистон ва Малайзия илмий-тадқиқот марказлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлиги таъкидланди.
Туризм соҳасида, хусусан, «зиёрат-туризм» йўналишидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.