Тадбирда Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон нотариуслари ва адлия вазирликлари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этади. Бу ҳақда Беларус нотариат палатаси маълумотлари асосида БелТА хабар беради.

Йиғилишда таянч ташкилотнинг яқин истиқболга мўлжалланган иш режасини муҳокама қилиш ва ташкилот ҳузурида жамоатчилик кенгашини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш режалаштирилган.

Беларус Нотариат палатасига МДҲга аъзо давлатларнинг нотариат фаолияти соҳасидаги асосий ташкилоти мақомини бериш тўғрисидаги қарор 2022 йил 13 майда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Душанбе шаҳрида (Тожикистон)бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинган.

Базавий ташкилот яратиш ҳақида Беларус Адлия вазирлиги ташаббус билан чиққан. Ва бу таклиф МДҲ давлатлари Адлия вазирлари кенгашининг 2021 йил декабрь ойида бўлиб ўтган йиғилишида қўллаб-қувватланган.