Мазкур тадбирда эътибор қозонадиган ва қурилиш жамиятида ўзини намоён этадиган хорижий мебел жиҳозлари, интерер ускуналари, замонавий технологиялар, ишлаб чиқарувчиларнинг энг сара ютуқлари ва тажрибалари намойиш этиш учун дунёнинг 50га яқин мамлакати, жумладан, Ўзбекистон, АҚШ, Буюк Британия, Франсия, Полша, Туркия, Покистон, Хитой, Ҳиндистон, Бангладеш, Тунис, БАА, Саудия Арабистони, Испания, Италия, Германия, Греция, Миср, Индонезия, Малайзия, Япония, Жанубий Корея, Филиппин, Таиланд, Мексика ва бошқа бир қатор мамлакатларнинг компаниялари ўз маҳсулот ва хизматларини таклиф этишмоқда.

Кўргазмада Ўзбекистоннинг БААдаги Элчихонаси ҳамда мамлакатимизнинг Дубайдаги Бош консулхонаси кўмагида республикамизнинг “Треет”, “Аико”, “Ихлос мебел”, “Меёс”, “Мих Инфо”, “Афат”, “Ҳонор” ва “Исом Сайф” интерер дизайнерлари томонидан мебел буюмлари билан ажралиб турувчи “Маде ин Узбекистан” стенди ташкил этилди.

Ўзбек дипломатлари томонидан икки томонлама манфаатдор ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида юртимиздан келган тадбиркорлар учун мебел, ишлаб чиқариш технологиялари, интерер ва дизайн соҳасида фаолият кўрсатувчи етакчи компанияларнинг раҳбарлари, импортчилар ва дистрибюторлар билан учрашувлар ташкиллаштирилиб, уларга мамлакатимиздаги маҳсулотларининг кенг турлари билан танишиш, истиқболдаги ҳамкорлар топиш имкони тақдим этиб келинмоқда.