6 декабрь куни Дортмунд опера театрида «Лазги – муҳаббат ва қалб рақси» балетининг илк намойиши бўлиб ўтади.
«Лазги» рақси 3 минг йиллик тарихга эга бўлиб, сир-асрор ва афсоналарга чулғанган, унинг номи эса «муҳаббат ва қалб» маъноларини англатади.
Хоразм заминида дунёга келган «Лазги» рақси инсоннинг бунёдкорлик салоҳиятига оид қадимий ҳикматни ўзида мужассам этиб, ҳаракатлар орқали теварак-атроф табиат ҳодисалари, муҳаббат ва бахт туйғуларини акс эттиради.
Раймондо Ребекнинг лол қолдирувчи хореографияси, ёруғлик ва нур, мусиқа ва пластиканинг фавқулодда мафтункор уйғунлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий балет труппасининг шукуҳли ижроси ҳар сафар томошабинларда ўчмас таассурот қолдиради.
Саҳналаштириш ва сайёр сафар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси ва яқин кўмагида амалга оширилмоқда.