Кўргазманинг очилиши арафасида Берлин филармониясининг катта залида пианино созандаси Кирилл Рихтернинг дирижёр Aлибек Кабдураҳманов бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри жўрлигида концерти бўлади.
Дилрабо оҳанглар оқшоми учун махсус Кирилл Рихтер ўзбек шеърияти, ўзи басталаган мусиқа ҳамда сайқал берган саҳна безакларига асосланган бетакрор асарни тақдим этади.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилаётган кўргазма 2023 йилнинг 4 майидан 2024 йилнинг 14 январига қадар Жеймс Симон галереяси ва Берлин Янги музейида бўлиб ўтади.