Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги биринчи учрашувини ўтказади.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу саралаш босқичида “E”  гуруҳидан жой олган. Вакилларимиз гуруҳ босқичида Эрон, Туркманистон ва Гонконг термалари билан ўзаро куч синашади.

Гуруҳ босқичининг илк ўйини бугун Туркманистон терма жамоасига қарши кечади. Туркманистон пойтахтида бўлиб ўтадиган ўйинни япониялик Ҳироюки Кимура бош ҳакам сифатида бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Кота Ватанабе ва Такуми Такаги ёрдам беради.

Ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси кўк рангли либосда ҳаракат қилади.

Мазкур учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да “Ашхобод” марказий стадионида бошланади.