Жорий йилнинг 12-13 апрел кунлари “22-апрел – БУТУНЖАХОН ЕР КУНИ” муносабати билан ташкил этилган «Ер ресурслари ва биохилма-хилликни барқарор бошқариш SERBEMA-2022» мавзусида xалқаро илмий конференция ўтказилмоқда.
Илмий анжуманда ЎзМУ профессор ўқитувчилари қаторида хориждан келган олимлардан Токио қишлоқ хўжалиги ва технология университети профессори Ёшиҳару Фужии, Россия В.В.Докучаев номидаги Тупроқшунослик институти профессори Игор Савин, Хорватия, Загреб университети профессори Амир Кассам илмий маърузалари билан иштирок этди.
- Ерни ҳар томонлама яхшилаш, унинг унумдорлигини ва иқтисодий самарадорлигини доимо ошириб бориш – бу, биринчи галда, қишлоқ хўжалигини юритишнинг илмий тизими асослари ва ердан юқори маҳсулдорлик билан фойдаланишдир. Шу жиҳатдан ҳам ердан тўғри фойдаланишни ташкил этишга йўналтирилган давлат ер кадастри, ер тузиш, ер мониторинги, ер ҳуқуқи, ер солиғи, ерлардан фойдаланишни давлат назоратини ўрнатиш каби тадбирларнинг туб моҳиятини билиш ва уларга риоя қилиш катта амалий аҳамиятга эга бўлади" - дея таъкидлади ЎзМУ профессори Лазиза Гофурова.
Тадбирда мавжуд ерларимизни асраб-авайлаш, унинг унумдорлигини ва иқтисодий самарадорлигини ошириш, айниқса, иқтисодиёт тармоқларини, жумладан қишлоқ хўжалигини аҳолининг ўсиш суръатлари билан боғлаб, илмий асосланган тизим асосида юритилиши, биологик хилма-хиллик компонентлари самарали муҳофаза қилинишини давом эттириш учун тизимли ёндашувни қўллаш, ҳамда ҳайвонларнинг ўзини, ҳам улар яшаш жойини муҳофаза қилиш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлиги таькидлаб ўтилди.
Анжуман биринчи кун якуни юзасидан фикрлар мулоҳазалар ўзаро алмашиниб таклиф ва мулоҳазалар келтирилди