Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилди.
Қайд этилишича, 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексика давлатида бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиалдан олдин назорат ўйинини ўтказади. Ушбу ўртоқлик ўйинини мусобақа мезбони Канада терма жамоаси ЖЧ дебютанти Ўзбекистон МТЖга қарши ўтказади.
Ушбу ўртоқлик ўйини 2026 йили 1 июнь куни Канадада бўлиб ўтади.