Бугун Қирғиз Республикаси – Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўйини олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Унда ОФК вакиллари ва маҳаллий ташкилий қўмита томонидан иштирокчиларга ўйинга оид бир қатор масалалар, хусусан, медиа, маркетинг, тиббиёт ва хавфсизлик йўналишлари юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.
Вакилларимиз мазкур баҳсда тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, эртага, 10 сентябрь куни ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи 2-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикаси меҳмони бўлади.