Асосий вақтда ҳисоб очилмагач, қўшимча бўлимларнинг дастлабкисида африкаликлар Туанзебенинг голидан сўнг ҳисобни очди. Бу гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

Шу тариқа, Конго ДР ЖЧ-2026да Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олди. Ушбу гуруҳда Португалия, Колумбия ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этади.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) томонидан эълон қилинган мусобақа тақвимига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳ босқичидаги илк учрашувини 18 июнь куни ўтказади.

Жамоа мазкур баҳсда Колумбияга қарши майдонга тушади. Уйин Мехико шаҳрида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 07:00 да бошланади.

Иккинчи тур учрашуви 23 июнь куни Хьюстон шаҳрида ташкил этилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси Португалияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув соат 22:00 да старт олади.

Гуруҳ босқичининг сўнгги — учинчи турида Ўзбекистон Конго Демократик Республикасига қарши ўйнайди. Мазкур беллашув 28 июнь куни Атланта шаҳрида бўлиб ўтади ва соат 04:30 га белгиланган.