Шу муносабат билан, барча диний таълим муассасаларида ўқитувчи ва талабаларнинг карантин талабларига қатъий амал қилишлари учун барча шароитлар ҳозирланди. Жумладан, педагог-ўқитувчилари COVID-19 касаллиги учун топширишлари ҳамда ўқув бинолари, талабалар турар жойлари, талабалар ошхоналари санитария-гигиена ва карантин талабларига мос ҳолда белгиланган тартибда дезинфекция қилиш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, ҳар бир ўқув аудиторияларини етарли миқдорда антисептик воситалар билан таъминлаш, белгиланган тартибда ҳар куни дезинфекция қилиш, ўқув аудиторияларида ижтимоий масофани сақлаш, ўқув-машғулотлари давомийлигини 60 дақиқадан ошмаслигини белгилаш ҳамда бир кунда уч жуфтликдан кўп ўқув-машғулотлари ўтказилмаслик ва талабалар, педагог-ўқитувчи ва ходимларнинг тиббий ниқобда юришлари кераклиги каби бир қанча чора-тадбирлар жорий қилинди.

ТИИ матбуот хизмати