Шу кунларда Қирғизистонда жорий йил Қувайтда ташкил этиладиган футзал бўйича Осиё Кубоги  мусобақасининг саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Саралашнинг В гуруҳидан жой олган мамлакатимиз терма жамоаси биринчи тур ўйинини Непалга қарши ўтказиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларни Ҳусниддин Нишонов, Акбар Усмонов, Ихтиёр Ропиев (2та) ва дарвозабон Аббос Элмуродов киритди. Непалликлар голига эса Мани Кумар  муаллиф бўлди.