Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров Нотариал палата томонидан олиб борилаётган кенг қамровли фаолият, шу жумладан, 5 та хориж нотариат ташкилоти ҳамда 10 та маҳаллий ҳамкорлик меморандумлари имзолаш орқали нотариат соҳасини такомиллаштириш, аҳолига ҳар томонлама қулайликлар яратиш, кўрсатилаётган нотариал ҳаракатларнинг сифатини яратиш ҳамда ягона амалиётни жорий қилиш иборат эканлиги таъкидлаб ўтди. Ушбу меморандумлар доирасида мингга яқин ҳамкорликдаги ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтган.

Шунингдек, анжуманда журналист ва блогерларга йил давомида нотариуслар томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар ҳақида маълумотлар берилди.
Хусусан, 2021 йил давомида нотариуслар томонидан кўчмас мулк билан боғлиқ 305 933 та шартномаларни расмийлаштирилди.

Шундан квартирани, уйни ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича 228 062 та олди-сотди шартномаси расмийлаштирилган. 54369 та ҳадя шартномаси, 262 та айирбошлаш шартномаси рўйхатдан ўтказилган.
26 та корхона олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш бўйича шартнома, 23077 та нотурар жой олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш бўйича шартнома, фуқаро ҳаётлиги давомида қараб туриш бўйича 142 та шартнома расмийлаштирилган.

Автомашина олди-сотди шартномаси сони жами 449762 тани ташкил қилган бўлса, 17991 та ҳадя шартномаси, 72 та айирбошлаш шартномаси расмийлаштирилган. 105365 та автомототранспортни ижарага бериш бўйича ижара шартномаси расмийлаштирилган.

Барча турдаги ишончномалар сони 961238 тани, шундан автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича яқин қариндошларга 16 376, бегона шахсларга 188 586 тани, автомототранспорт воситаларини тассаруф этиш ҳуқуқи билан яқин қариндошларга 8 623 тани, бегона шахсларга - 470 454 тани ташкил этди.

Рақамлар таҳлили бўйича ярим йил давомида бир нафар нотариус ўртача 4964 та нотариал ҳаракатларни амалга оширди.

Нотариуслар фаолияти қандай назорат қилинмоқда? Биринчидан, "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимидан ҳар бир нотариуснинг ҳар бир ҳаракати кўриниб туради, ва адлия вазирлиги томонидан назорат қилинади. Бундан ташқари, Нотариал палатанинг "Телеграм" мессенжеридаги "Нотариус маслаҳати Чат" мулоқот чати орқали фуқаролар учун 24 соат давомида нотариусларнинг ҳатти-ҳаракати бўйича мурожаатлар ва нотариал ҳаракатлар юзасидан саволлар бериш имконияти яратилган. Ҳар бир мурожаат ва саволлар жавобсиз қолдирилмайди.
Анжуман савол ва жавобларга бой бўлди. Анжуман сўнггида Нотариал палата билан яқиндан ҳамкорлик қилган ОАВ воситалари ходимлари ва блогерларга Палатанинг эсдалик совғалари топширилди.