Бу ҳақда Ўзбекитон Фанлар академияси ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, бугунги кунда ҳаво ифлосланиши, айниқса, СО₂ каби зарарли газлар миқдорининг ортиши, шунингдек, сувнинг оғир металл ва кимёвий бўёқлар билан заҳарланиши глобал муаммолардан бирига айланган.
Бу каби муаммоларни бартараф этиш учун экологик тоза, самарали ва барқарор материалларга эҳтиёж ортиб бормоқда.
Янги турдаги мазкур гибрид аэрогел қайта тикланадиган ва экологик хавфсиз хомашё — наноцеллюлоза асосида яратилган бўлиб, табиатга зарар етказмайди.
Аэрогелнинг асосий афзалликлари:
- материал ҳаводаги СО₂ каби зарарли газларни самарали ушлаб қолиш хусусиятига эга,
- оғир металл ионлари ва зарарли бўёқларни сувдан ажратиб олиш имконини беради,
- юқори изоляцион хусусиятлари туфайли самарали қурилиш материали ҳисобланади,
- наноговакли тузилмаси овоз тўлқинларини ютиб, биноларда акустик қулайлик яратади,
- паст иссиқлик ўтказувчанлиги сабаб энергия тежамкорлигини таъминлайди,
- зарба ва ташқи таъсирларга нисбатан мустаҳкам,
- материал енгил бўлиши билан бирга юқори ҳароратга ҳам бардош беради.
Мутахассислар таъкидлашича, ушбу гибрид аэрогел саноат, экология ва қурилиш соҳаларида кенг қўлланилиши мумкин бўлиб, келажакда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга хизмат қиладиган муҳим инновация сифатида баҳоланмоқда.