Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь—февраль ойларида хориждан қиймати 719,6 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 14 та самолёт импорт қилган.

Самолёт импорт қилинган давлатлар:

— Германия – 6 та (421,7 млн)

— Литва – 4 та (66,7 млн)

— Швейцария – 1 та (86,5 млн)

— Франция – 1 та (64,3 млн)

— Сингапур – 1 та (61,6 млн)

— Буюк Британия – 1 та (18,8 млн АҚШ доллари)

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 633,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 13 та самолёт импорт қилган.