2022 йили Ўзбекистон 78,6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 316,7 минг дона музлатгични хорижга экспорт қилди.

«stat.uz» порталида қайд этилишича, ўтган йили музлатгичлар экспорти 2021 йилнинг шу давридагига нисбатан 74,8 минг донага кўпайган.

Ўтган йили Ўзбекистон энг кўп музлатгични Россияга экспорт қилган - 105,3 минг дона. Шунингдек, Қозоғистонга – 104,7 минг дона, Тожикистонга – 63,7 минг ва Қирғизистонга 21,1 минг дона маҳсулот сотилган. 21,9 минг дона музлатгич эса бошқа мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.