Сўнгги тур доирасида кеча тунда Эронга қарши баҳс олиб борган ёшларимиз 1:1 ҳисобини қайд этиб, муроса йўлини танлашди.
Учрашувнинг 22-дақиқасида Отабек Жўрақўзиев ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда бор эътиборини ҳужумга қаратган эронликлар 62-дақиқада ўз мақсадларига етди. Гол муаллифи Ария Юсуфий. Ўйиннинг қолган қисмида дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва жамоалар ўз ҳисобларига 1 очкодан қўшиб қўйишди.
U 23 Осиё кубоги
Ўзбекистон 1 – 1 Эрон
Голлар: Отабек Жўрақўзиев 22 – Ария Юсуфий 62
Шу тариқа “А” гуруҳида 7 очко жамғарган Темур Кападзе шогирдлари 1-ўрин билан чорак финалга йўл олди. Гуруҳдаги иккинчи учрашувда 0:2 ҳисобида ортда қолаётиб, ажойиб камбек уюштирган Туркманистон 4 очко тўплаган ҳолда 2-ўринни қўлга киритди. Уларнинг чорак финалдаги рақиби “В” гуруҳи ғолиби Австралия бўлади.
Эслатиб ўтамиз, йигитларимиз ярим финал чиптаси учун 11 июнь куни Ироқ жамоасини мағлуб этиши керак.