Таъкидланишича, Шавкат Мирзиёев мамлакат электр тизимини совет давридаги муҳандислик қолдиқларидан, қуёш энергетикасига эътибор қаратган ҳолда яшил келажак сари интилаётган тизимга айлантиришга интилмоқда.
Хусусан, мамлакатимизнинг табиий газдан электр энергияси ишлаб чиқаришга қарамлигини ҳозирги 83 фоиздан 50 фоизга кескин қисқартириш, атмосферага чиқариладиган юз минглаб тонна парник газлари миқдорини камайтириш режалари келтирилган.
“Улар [Ўзбекистон] атроф-муҳитни асраш ва электр тизимини қайта қуриш бўйича қилаётган ишлари ҳайратланарли ва илҳомлантиради”, дейилади мақолада.