Ўзбекистон делегацияси ёзги Паралимпия ўйинларида медаллар сифати бўйича ўз тарихидаги энг яхши натижасини янгилади!
Париж шаҳрида ёзги Паралимпия ўйинлари якунига етмаган бўлсада, Ўзбекистон делегацияси айни пайтнинг ўзидаёқ 9 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медаль билан ўз тарихидаги энг яхши натижани янгилаб улгурди.
Бугун пара енгил атлетикачиларимиз Толиббой Йўлдошев Ўзбекистон делегацияси ҳисобига тўққизинчи олтин медални тақдим қилган бўлса, Сафия Бурхонова кумуш, Темурбек Гиязов эса бронза медалига сазовор бўлди.
Ҳали олдинда пара енгил атлетика, пара дзюдо, пара сузиш, пара пауэрлифтинг ва пара каноэ бўйича спортчиларимизнинг иштироки давом этади.