Тадбирда илм-фан, таълим, туризм, санъат ва маданият, ёш парламент аъзолари билан ишлаш соҳаларида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон делегацияси юртимизда таълим, маданият, туризм соҳаларига қаратилаётган эътибор, эришилаётган юксак натижалар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Форум иштирокчилари фан, таълим, маданият ва туризм соҳаларини ривожлантириш, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўзаро тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилди.

Тадбир якунида Х Парламент форумининг қўшма декларацияси қабул қилинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.