Унга кўра:

“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмаси ташкил этилади.

Уюшма тузилмасида тизимли муаммоларни бартараф этиш, маркетинг инновацияларини фаол жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чикиш, шунингдек, замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли ва устувор йўналишларини аниқлашни таъминловчи маслаҳат органи — Пахта-тўқимачилик кластерлари кенгаши ҳам тузилади.

Шунингдек:

  • пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ҳамда улар томонидан лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг хуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари билан ўзаро самарали ҳамкорликни ташкил этиш;
  • пахта-тўқимачилик кластерларини худудларнинг салоҳияти янада ривожланиши истиқболларидан, хомашё базаси, мавжуд инфратузилма, меҳнат ресурслари ва бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда жойлаштиришга кўмаклашиш;
  • пахта хомашёсини етиштириш жараёнига илғор агротехнологиялар ҳамда ресурсларни тежайдиган техника ва технологияларни жорий этиш, шунингдек, пахта-тўқимачилик кластерлари билан фермер хўжаликлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солишнинг шаффоф механизмини яратиш;
  • юкори кўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш, пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини кенгайтириш ҳамда мазкур жараёнларга рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш;
  • пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ривожлантириш учун унификацияланган имтиёз ва преференциялар кўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш кабилар  Уюшманинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Бундан ташқари:

Қишлок хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш, пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида ўзаро муносабатларни такомиллаштириш мақсадида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилади. Уларнинг фаолияти идоралараро комиссия ҳамда ҳудудий ишчи гурухлар томонидан баҳоланиши белгиланди.

Қарор билан, шунингдек:

  • Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш бўйича идоралараро комиссия таркиби;
  • Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳнинг намунавий таркиби ҳам тасдикланди.