Цюрих халқаро аэропортида Президентимизни Бирлашган савдо-саноат палатаси раҳбари Дорит Пробст кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, 22 январь куни Давос шаҳрида мамлакатимиз етакчиси АҚШ Президенти Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилаётган Тинчлик кенгаши Низомини имзолаш маросимида иштирок этиши ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.