Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчиларининг қўшма учрашуви ҳамда икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Кун тартибидан мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Тадбир якунида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолаш кўзда тутилган.

Давлат раҳбарлари санъат усталарининг қўшма концертида ҳам иштирок этадилар.