Давлатимиз раҳбарининг юртимизда ва жаҳонда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга билдирган муносабати, фикри ва қарашлари Жанубий Корея жамоатчилиги томонидан илиқ кутиб олинди.  Қайд этиш керакки, Корея Республикаси жамоатчилиги, сиёсий ва илмий доиралари вакиллари ҳам Ўзбекистон Президентининг интервьюсини катта қизиқиш билан ўқимоқда.

Ушбу интервьюда мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида босиб ўтган йўли, бугунги глобаллашув жараёни ён-атрофимиздаги ва дунёдаги воқеликка теран муносабат оддий ва  халқчил тарзда, шу билан бирга кенг қамровда очиб берилган.

«The Korea Post» таҳририяти ходимлари давлатимиз раҳбарининг ушбу интервьюсини долзарб масалаларга нисбатан теран мушоҳада юритилган қизиқарли суҳбат бўлганини эътироф этмоқда, дея хабар бермоқда «Дунё» АА.