Таъкидланишича, 2021 йил мартдан октябргача ва 2022 йил март-апрел ойларида Қирғизистонга 750 миллион киловатт-соатгача электр энергияси етказиб бериш тўғрисида келишувга эришилди.

Бундай чора-тадбирлар Тўқтўғул сув омборида сув тўплаш ва уни 2021–2023 йилларда ўсиш мавсумида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига етказиб бериш мақсадида амалга оширилади.

Қирғизистон июн-август ойларида худди шундай миқдордаги электр энергиясини қайтариб беради.

Аввалроқ энергетика вазири Кубаничбек Турдубаев Тўқтўғул сув омборидаги сув сатҳи хавфли даражага етганини айтганди.