Таъкидланганидек, замонавий босқичда Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланяпти. Ўзбекистон ва Қозоғистон Раҳбарлари ўртасида йўлга қўйилган ишончли ва илиқ мулоқот асносида ҳамкорлик жадал суръатларда ўсиб бораётир.
Олий даражада эришилган келишувлар ижроси жараёни ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Парламентлар, вазирлик ва идоралар, шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари йўналишида бўлиб ўтадиган тадбирларнинг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.
Савдо, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги алоқаларни жадаллаштиришнинг муҳимлиги эътироф этилди.
Томонларнинг халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги мулоқотни давом эттиришга тайёрлиги маълум қилинди.
Қардош халқлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашнинг муҳим омили бўлган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш учун имкониятлар мавжудлиги қайд этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.