"Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ томонидан "Orbis Kazakhstan" компанияси билан ҳамкорликда “Turkistan” саноат зонаси ҳудудидаги "Brownfield" ишлаб чиқариш майдончасида қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳа 3 босқичда олиб борилади. Умумий инвестиция ҳажми 12 миллион долларни ташкил этади. Aмалга оширилаётган лойиҳанинг тўлиқ қуввати ишга тушгач 100 га яқин иш ўринлари яратилади.
Учрашув давомида "Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ бошқаруви раиси Нодир Отажонов Туркистон вилоятининг сармоявий муҳитига юқори баҳо берди.
Ўз навбатида, Туркистон вилояти ҳокими Умурзоқ Шукеев бундай лойиҳалар икки мамлакат учун муҳим аҳамиятга эга ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг намунаси эканлигини таъкидлади.
"Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ маҳаллийлаштириш истиқболига эга қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Саноат зонаси ҳудудида 110 от кучига эга универсал-ҳайдов тракторлари, 80 от кучига эга пахта тракторлари, шунингдек, пахта териш машиналари, 4 тоннагача юк кўтарадиган трактор тиркамалари, роторли ўргич-майдалагичлар, пуркагичлар, пахта культиваторлари ҳамда 3 ва 4 корпусли плугларни ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Компаниямиз қозоғистонлик мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш, шунингдек техник ходимлар учун амалий машғулотларни ўтказиш ишларини амалга оширади.
Ўз навбатида, "Orbis Kazakhstan" компанияси Қозоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиш учун дилерлик ва хизмат кўрсатиш тармоғини ривожлантиришни режалаштирмоқда
Ўзбекистон Қозоғистонда трактор ишлаб чиқаради
Жорий йилнинг 28 май куни "Ўзагротехсаноатхолдинг" AЖ, Туркистон вилояти ҳокимияти ва Қозоғистоннинг "Orbis Kazakhstan" компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалик техникаларини Қозоғистонда йиғиш лойиҳаси доирасида инвестиция шартномаси ва йўл харитасини имзоладилар.
Самимий миннатдорлик
- Халқаро гуманитар ҳуқуқни илгари суриш бўйича янги босқич Ҳаракатлар режаси имзоланди
- Тошкент аэропортида 11,8 кг гашиш мойи мусодара қилинди
- "Lasetti"нинг йўл четидаги дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳаётдан кўз юмди
- Қарийб 6 тонна прекурсорларнинг яширин олди-сотдисига чек қўйилди
- Тошкент туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди
Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
- Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ўқишни кўчириш бўйича махсус синовларнинг ўтиш баллари тасдиқланди
- Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари самарали музокаралар якунларини сарҳисоб қилдилар
- Ўзбекистон ва Беларусь муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди
- Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Беларусда бўлади
- Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади