Қайд этилишича, Ўзбекистон Президенти мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга қатъий интилишини яна бир бор тасдиқлади.

“Давлат раҳбари саноат кооперациясини чуқурлаштириш долзарблигини яна бир бор таъкидлаб, ўзаро ҳамкорликни тизимли асосда, жумладан, ташкилот доирасида онлайн Индустриялаштириш харитасини яратишда иштирок этиш орқали йўлга қўйишни таклиф қилди, - дейилади нашрларда. - Ўзбекистон раҳбари ЕОИИ мамлакатлари транзит салоҳиятини оширишга ёрдам берадиган янги транспорт йўлакларини яратишга қаратилган лойиҳаларни янада фаолроқ илгари суришга чақирди”.

"Дунё" АА мухбири хабарига кўра, мақолаларда Ўзбекистоннинг юк ташишни кузатиш учун навигация пломбаларини жорий этиш дастурига қўшилиш имкониятлари қайд этилган. ЕОИИ таъминот занжирларини ривожлантириш учун рақамли экотизим яратиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Бундан ташқари, саммит иштирокчиларининг эътибори глобал иқлим кун тартибини ҳисобга олган ҳолда «яшил» энергия лойиҳаларини амалга оширишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигига қаратилаётгани алоҳида таъкидланди.