Ушбу жараёнда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамиятини кучайтириш, уларни давлат ва жамият қурилишидаги ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси ўз фаолияти давомида қатор ташкилот ва муассасалар, уюшмалар билан ижтимоий шериклик муносабатларини йўлга қўйиб, муайян саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда. Бундай ҳамкорликдаги амалий ишлар жамиятда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бугун Ўзбекистон республикаси Нотариал палатаси Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси аъзолари сафига қабул қилиниб, ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ўзбекистон республикаси Нотариал палатасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари:
- нотариал идоралар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш ҳамда қонун ҳужжатларининг бир хилда қўлланилишини таъминлашга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
- низоларнинг олдини олувчи институт сифатида нотариат ролини мустаҳкамлаш, нотариуслик касби нуфузини ошириш, шунингдек, нотариусларнинг касбий тайёргарлиги ва малакаси оширилишини ҳамда уларнинг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурталанишини ташкил этиш;
- ягона нотариал амалиётни таъминлаш чораларини кўриш, нотариал идоралар фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотларни тўплаш ва ўрганиш, ижобий иш тажрибасини оммалаштириш ҳамда нотариусларга услубий ёрдам кўрсатиш;
- аҳолининг ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш;
- давлат органлари, бошқа ташкилотлар билан муносабатларда, судда ва бошқа ҳолларда нотариусларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш;
- нотариуслар томонидан қонун ҳужжатларига, касб этикаси қоидалари ва касб мажбуриятларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш ҳамда уларнинг касбига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш ҳақида. Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларига таклиф киритиш.