Унда Сенат аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси мутасаддилари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашмоқда.

Видеоконференсалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.

Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалаларни парламент юқори палатасининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

Ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=OXmhu7yTiyI

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.