Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб боряпти.
Видеоконференсалоқа тарзида ўтказилаётган мажлисда сенаторлар, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этяпти.
Ялпи мажлис «Ўзбекистон» ва «Узрепорт» телеканаллари, шунингдек, Сенатнинг www.senat.uz расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри ёритиб бориляпти.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.