Давлатимиз раҳбари Теҳрон шаҳрида Эрон Президенти Иброҳим Раисий ва Олий диний раҳбари оятуллоҳ Сайид Али Хоманеий билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Музокараларда Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ҳамда устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилади.
Ташриф доирасида ҳар томонлама амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.