Суҳбат давомида афғон йўналишидаги Ўзбекистон- АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан, Афғонистондаги вазият ривожи масалалари муҳокама этилди.
Юқори мартабали дипломат Ўзбекистоннинг афғон халқига гуманитар кўмак бериш ва Афғонистонга иқтисодий ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Америка томони 2022 йил 25-26 июль кунлари Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференциясининг муваффақиятли ўтганини алоҳида таъкидлади. Мазкур форум нафақат Афғонистонда, балки бутун минтақада барқарорликни таъминлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришда муҳим платформага айлангани алоҳида таъкидланди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.