Фирибгарлар томонидан такроран Ўзбекистон Республикаси Президентининг видеотасвирига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали гўёки Инстаграм ва Фейсбук ижтимоий тармоқлари ҳамда Телеграм мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда “Гўёки фирибгарлар жазосиз қолмаслигини таъкидлаб, брокерларга алданиб қолган фуқароларга пулларини ундириб беришни ҳисобга олиб, Юридик хизматларини яратдик” мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.

Киберхавфсизлик маркази интернет фойдаланувчиларидан бу каби сохта ва ёлғон хабарларга ишонмасликни сўрамоқда: “Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни ҳаққонийлигини аниқлаш учун уларнинг расмий манбалари орқали қайта текшириб”.