Томонларни тўқнашувларни зудлик билан тўхтатиш, вазиятни барқарорлаштириш бўйича биргаликдаги чораларни кўриш ва кескинликнинг янада ортишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.

Бугунги кунда барча масалалар ва мавжуд муаммолар Марказий Осиёнинг биродар халқларига хос бўлган кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ҳамда шериклик муносабатлари руҳида музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилиниши зарур.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси юзага келган вазиятни имкон қадар тез муддатда ҳал қилиш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.