Мазкур ҳудуддаги ҳолат янада кескинлашиши тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишига олиб келиши, МДҲ ҳудудидаги муҳим иқтисодий алоқалар ва коммуникацияларни бузиши, минтақавий хавфсизликка зарар етказиши мумкин.

Ўзбекистон томонларнинг ўта сабр-тоқатли бўлиши тарафдори эканини таъкидлаб, ҳолатни барқарорлаштириш ҳамда ушбу вазиятдан чиқиш учун сиёсий-дипломатик музокаралар йўлини танлашга чақиради.

Шу ўринда, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирамиз, дейилади баёнотда.