Томонларнинг икки мамлакат Раҳбарларининг учрашув ва музокаралари якунида эришилган келишувларни тизимли амалга оширишга тайёрлиги таъкидланди.
Учрашувда сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Иқтисодий дипломатияни жадаллаштириш, жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, инвестицияларни жалб этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Икки ва кўп томонлама шаклда бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвали ва уларнинг кун тартиби муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Россиянинг халқаро ва минтақавий институтлар доирасидаги мулоқотни давом эттиришга тайёрлиги қайд этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.