Байрам тадбирида миллий таомлар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз вакиллари томонидан тайёрланган манти таоми тақдим этилди.

Фестиваль иштирокчилари Ўзбекистон элчихонаси стендини юқори баҳолади. Меҳмонлар мамлакатимиз гастрономик туризм салоҳияти билан яқиндан танишди.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросини намойиш этиш, унинг сайёҳлик салоҳиятини юксалтириш мақсадида миллий стендда ҳунармандчилик, тўқувчилик ва кулолчилик буюмлари намойиш этилди.

Фестивалда озарбайжонлик санъаткорлар томонидан ўзбек миллий қўшиқлари ижро этилди, тадбир бошловчилари эса иштирокчиларга Ўзбекистонга саёҳат қилишни тавсия этди.

Дипломатик миссиянинг фестивалдаги иштироки Озарбайжон оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилди.