Суҳбат чоғида парламентлараро мулоқот мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашнинг муҳим қисмига айлангани таъкидланди. Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Туркманистон Миллий Кенгаши ҳузурида ташкил этилган парламентлараро дўстлик гуруҳларининг фаолияти алоҳида қайд этилди.
.Жорий йил май ойида Ашхобод шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё мамлакатлари ва Россиянинг биринчи парламентлараро форуми ва Аёллар мулоқоти доирасидаги биринчи йиғилиш якунлари юқори баҳоланди.
Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни имплементация қилиш борасида тажриба алмашиш, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, томонларни қизиқтирган барча йўналишлар бўйича қўшма тадбирлар ташкил этишга келишиб олинди.
Учрашув якунида томонлар биродар мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини таъкидладилар.