Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ҳамкорлигида “Chasse et Peche TV” телеканали ижодкорларининг мамлакатимизга ташрифи дастури ишлаб чиқилди.
Дастурга мувофиқ меҳмонлар вилоятнинг Бўстонлиқ туманида бўлиб, у ердаги диққатга сазовор жойларни сайр қилишди.
Саёҳат давомида ижодкорлар учун “Кўксув”да балиқ ови ташкил этилди. “Chasse et Peche TV” телеканали ходимлари айнан балиқ ови бўйича кўрсатув эгалари бўлганликлари сабабли саёҳатнинг мана шу нуқтаси меҳмонларга манзур бўлди ва суратга олинган жараёнлар Франция телеканали орқали эфирга узатиладиган бўлди.
Шунингдек, журналистлар Угам-Чотқол миллий боғи ва Нефрит кўлида ҳам суратга олиш ишларини олиб боришар экан, ижодий гуруҳнинг таъкидлашича мазкур бетакрор манзаралар уларга жуда маъқул келганини мамнуният билан маълум қилишди.
Меҳмонлар ўзбек қовунидан тановул қилиб саёҳатни мароқли давом эттиришди.