Пойтахтимизнинг Миробод туманида жойлашган “Daniel Hil Hotel” конференц залида ўтказилган конференцияда кўрилган асосий масалалардан бири - бу ассоциацияга янги раҳбар сайлаш эди.

Конференцияда дастлаб Ўзбекистон таэквондо ИТФ ассоциациясининг сўнгги 5 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан раҳбарият ҳамда вилоят бўлимлари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон таэквондо ИТФ миллий ассоциациясига янги президент сайлаш жараёни бошланди. Конференция иштирокчилари ушбу лавозимга Хасанов Лазиз Сайдивалиевич номзодини тавсия қилишди ва номзод бир овоздан маъқулланди.

Шунингдек, Конференцияда ассоциациянинг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари ҳамда ассоциациянинг вице-президентлари ҳам 5 йил муддатга қайта сайланди.

Йиғилиш якунида ассоциациянинг 2021 йилда режалаштирилган ишлари билан таништирилди ва бу борада вилоят бўлими раҳбарлари, вице-президентларига тегишли кўрсатмалар берилди.