Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровга йўллаган мактубини топширди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабат ривожи ҳақида фикр алмашдилар.
Марказий Осиёда сўнгги йилларда шаклланган хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик муҳитини янада мустаҳкамлаш зарурлиги эътироф этилди.
Қайд этилганидек, бугун денгиз портларига ва янги ташқи бозорларга энг қисқа йўл очадиган транспорт йўлаклари тизимини шакллантириш учун кенг имконият яратилмоқда. Бу, ўз навбатида, минтақалараро савдо-сотиқ жадаллашуви, транзит юк ташуви ортиши, хом-ашё, асбоб-ускуна ва тайёр маҳсулотлар ташиш нархи пасайишига хизмат қилади.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.