Мазкур олимпиадада дунёнинг 107 мамлакатидан 622 нафар ўқувчилар иштирок этмоқда. Ўзбекистон шарафини эса қуйидаги 6 нафар ўқувчи ҳимоя қилишади:
1 . Диёрбек Толипов — Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани 5-ИДУМ 10-синф ўқувчиси;
2. Жаҳонгир Норбоев — Бухоро вилояти, Пешку тумани 18-мактабнинг 11-синф ўқувчиси;
3. Шаҳбоз Ҳасанов — Бухоро вилояти, Қоракўл тумани Қоракўл академик лицейи 2-курс ўқувчиси;
4. Иброҳим Мирғиёсов — Наманган вилояти, Наманган шаҳри НамДУ академик лицей 2-курс ўқувчиси;
5. Муҳаммадризо Мажидов — Тошкент шаҳар Президент мактаби 9-синф ўқувчиси;
6. Элдор Нейматов — Қашқадарё вилояти, Китоб тумани 1-ИДУМ 11-синф ўқувчиси.
Терма жамоамизни олимпиадага муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика институти биносида шарт-шароитлар яратилди.
Олимпиада шартига кўра, ҳар бир иштирокчи 4,5 соат давомида 3 та топшириқни ечиб, уни асослаб бериши лозим. Сўнгра ҳар бир иштирокчининг якуний тўплаган баллари асосида Ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар аниқланади.
Шу ўринда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган терма жамоамиз аъзоларига муваффақият тилаймиз.