Хабарингиз бор, Италиянинг Жесоло шаҳри мезбонлик қилган пара енгил атлетика бўйича “Italian Open 2022” халқаро Гран-При турнирида ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этиб, 17 та медални қўлга киритди. Шулардан 6 таси олтин, 5 таси кумуш ва 6 таси бронза.

Делегациямиз аъзолари юртимизга қайтиб келишди. Улар Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан муносиб кутиб олинди.