Учрашувнинг 31-дақиқасида Жаҳон Ўрозов рақиб футболчисини жарима майдони ичида йиқитди ва ҳакам Нидерландия фойдасига пенальти белгилади. 11 метрлик нуқтадан Коди Гакпо аниқ зарба билан ҳисобни очди.

Бироқ иккинчи бўлимда Ўзбекистон ҳисобни тенглаштирди. Сергеев рақиб ҳимоясидаги хатодан фойдаланиб, гол уришга муваффақ бўлди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Нидерландия яна пенальтидан фойдаланди. Коди Гакпо иккинчи бор 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба бериб, жамоасини олдинга чиқарди.

Шу тариқа, учрашув 2:1 ҳисобида Нидерландия фойдасига якунланди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Нидерландияга қарши иккинчи назорат учрашувини ҳам ўтказди.

Нидерландия 1:2 Ўзбекистон

Гол: Амонов, Ўлмасалиев

Учрашувда майдонга тушган футболчилар: Эргашев, Нематов, Эшмуродов, Абдуллаев, Каримов, Эсанов, Жиянов, Ўлмасалиев, Раҳмоналиев, Жалолиддинов, Амонов, Темиров, Сергеев, Искандеров, Ҳамдамов.

Эслатиб ўтамиз, учрашув томонларнинг келишувига мувофиқ ёпиқ эшиклар остида ўтди ҳамда ҳар бир бўлим 30 дақиқадан давом этди.