Беш нафар иқтифорли ёшлардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси 53-Халқаро физика олимпиадасида (IPhO-2023) иштирок этиш учун Японияга  жўнаб кетди.

Жорий йил 53-Халқаро физика олимпиадаси (IPhO) га Япония давлати мезбонлик қилмоқда.  Халқаро физика олимпиадасига 80 га яқин давлатдан 400 га яқин ўқувчи иштирок этиши кутилмоқда.

Терма жамоа таркиби:

— Жавохир Султонов — Тошкент ш., Юнусобод тумани, Мирзо Улуғбек мактаби, 11-синф;
— Жасурбек Ғуломжонов — Наманган в, Чуст тумани,  71-мактаб,  11-синф;
— Жалолиддин Боймахаммадов — Тошкент ш, Юнусобод тумани  Mирзо Улуғбек мактаби, 11-синф;
— Жавоҳир Садуллаев — Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри Президент мактаби, 9-синф ўқувчиси;
— Миршод Ражабов — Бухоро в , Вобкент тумани,  Ихтисослаштирилган мактаб, 11-синф ўқувчиси;