Суҳбат давомида давлатлар ўртасидаги сиёсий мулоқотни янада фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперацияси ва янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бахтиёр Саидов элчи хонимга масъулиятли дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тилаб, Ўзбекистон–Швейцария муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.