Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Шимолий Корея, Ҳиндистон ва Австралия терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди.
Терма жамоамиз илк учрашувини 6 май куни Шимолий Кореяга қарши “Юлдузлар” стадионида ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 19:30 да бошланади.
Иккинчи турда, 10 май куни асосий аренада Ҳиндистонга қарши майдонга тушади. Учрашув соат 20:00 да старт олади.
Гуруҳ босқичидаги сўнгги баҳс 13 май куни “Юлдузлар” стадионида Австралияга қарши бўлиб ўтади. Ўйин соат 19:00 га режалаштирилган.
Маълумот учун, қитъа биринчилиги 5–22 май кунлари бўлиб ўтади.