Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 Жаҳон чемпионати олдидан Уругвайда сўнгги тайёргарлик йиғинини ўтказади.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари йиғин доирасида уругвайлик тенгдошларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади, дея хабар қилмоқда Ўзбекистон футбол ассоциацияси.
Ўйин шу йилнинг 13 май санасида бўлиб ўтиши режа қилинган.