Шенчженда У-20 Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган баҳслар ўтказилмоқда.

Унда "C" гуруҳи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Яманга қарши майдонга чиқди.

Ўйиннинг 26-дақиқасида 26 рақамда тўп сураётган Муҳаммадали Ўринбоев ҳисобни очди.

Ушбу гол учрашувда ягона бўлиб қолди ва Ўзбекистон ёшлари муҳим 3 очкони қўлга киритди.